Бельгияда тунги вақтда йўл ёритгичлари ўчирилади

Бельгияда тунги вақтда йўл ёритгичлари ўчирилади

Бельгия Валлонияда автомагистралларнинг марказий ажратувчи полосасидаги ёруғлик соат 22:00 дан 5:00 гача ўчирилади.

Кечаси 20 мингта кўча чироқларини ўчириш режалаштирилган. Шундай қилиб, Валлон ҳукумати электр тўловлари учун 400 минг евро тежашга умид қилмоқда .

Фландрияда ёритилган марказий йўллар сонини камайтириш энергияни шунчалик тежамайди, деди Йўллар ва транспорт агентлиги (AWV) вакили Кэтрин Кикенс маҳаллий ОАВга.

«Бугун Фламанд автомагистралларидаги ёритишнинг учдан бир қисми ўчирилган. Келгуси йилларда биз бу устунларнинг бир қисмини демонтаж қиламиз. Йўл хизматлари ёруғликнинг 40 фоизини назорат қилади, бу ёмон об-ҳаво шароитида ёки бахтсиз ҳодисада ишлаши мумкин. Трасса чироқларининг 25 фоизи ҳали ҳам ёниқ», - дейди Кэтрин Кикенс.

Минтақавий йўлларга келсак, Бельгия ҳукумати учун у ерда пул тежаш қийинроқ.

«Вазият мураккаброқ, пиёдалар ва велосипедчилар ҳар доим кўриниб туриши керак. Шу боис у ерда ёруғлик кечаю кундуз ёқилган, бироқ яқин йилларда биз минтақавий йўллардаги эски ёритишни светодиодларга алмаштирамиз ва ҳудудларда электр энергияси истеъмолини 16 фоизгача қисқартирамиз», - дея таъкидлади расмийлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!