Бельгияда бензин нархи яна янги рекорд ўрнатди

Бельгияда бензин нархи яна янги рекорд ўрнатди

Бельгия Федерал Иқтисодиёт вазирлиги 10 майдан бери бензин нархи 5 фоизга ошганини маълум қилди.

VRT телеканалига кўра, бу Бельгияда автомобилчилар учун ёқилғи нархи рекорд даражага етишини англатади. Ёқилғи қуйиш шохобчаларига 95 русумли 1 литр бензинни 1,957 еврогача (тахминан 880 тенге) нархда сотишга рухсат берилади. 98 (Е5) русумли 1 литр бензиннинг максимал нархи 5,8 центга ошиб, 2,069 еврони ташкил этади (тахминан 927 тенге).

Янги максимал нархлар март ойи ўрталарида қайд этилганидан юқори, ўшанда 95 русумли 1 литр бензиннинг максимал нархи 1,951 евро, 98 русумли бензиннинг максимал нархи эса 2,023 евро этиб белгиланган эди.

2022 йил март ойида федерал ҳукумат бензин (ва дизел ёқилғиси) учун акциз солиғини вақтинча бир литри учун 17,5 евро центгача пасайтирди.

Акциз солиғи камайтирилмаганида, бензин ва дизел ёқилғиси нархи янада юқори бўлар эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!