Бельгия шаҳзодаси коронавирус юқтириб олди

Бельгия шаҳзодаси коронавирус юқтириб олди

Бельгия шаҳзодаси Иоаҳим коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган карантин тартиби вақтида Испанияга саёҳат қилган ва у ерда COVID-19 инфекциясини юқтириб олган. Бу ҳақда Қироллик саройи баёнотига таяниб, BBC хабар қилган.

Қайд этилишича 28 ёшли Иоаҳим Испанияга 26 майда иш юзасидан келган ва икки кун ўтгач, Кордобадаги оқшом зиёфатида иштирок этган.

Испания ОАВнинг хабар қилишича, тадбирда 27 киши қатнашган ва бу «ўзини яккалаш» тартибининг қўпол равишда бузилганини англатади. Маҳаллий қонунларга кўра, тўпланиб ўтказиладиган тадбирларда кўп билан 15 киши иштирок этишига рухсат берилган. Ўз навбатида Белглия ОАВ маълумоти бўйича, зиёфатда 10-12 киши қатнашган. Испания полицияси бу борада текширув ишларини бошлаган. Тартибни бузганлар 10 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Айни вақтда Бельгия шаҳзодаси Испанияда қолган ва «ўзини яккалаш» тартибига риоя қилмоқда. Ҳозирча унда коронавируснинг енгил белгилари кузатилган.

Шаҳзода Иоаҳим – қиролнинг синглиси, малика Астрид Белгийскаянинг кенжа ўғли. У Бельгия қироли бўлиши мумкин бўлган валиаҳдлар рўйхатида 10-ўринда туради. Шаҳзоданинг маҳбубаси Виктория Ортис Испанияда истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Бельгияда 14 март куни карантин тартиби эълон қилинган, 4 майдан бошлаб чекловларни босқичма-босқич юмшатила бошланди, ушбу жараён ёз охиригача давом этиши тахмин қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!