Бельгия шаҳзодаси жаримага тортилди 

Бельгия шаҳзодаси жаримага тортилди 

Бельгия тахтига даъвогар шаҳзодалардан бири Испанияда ташкил этилган “оқшом”да иштирок этгани учун 10 минг евродан кўпроқ жаримага тортилади.

Бельгия шаҳзодаси Иоахим – малика Астриднинг иккинчи ўғли, Испаниядаги карантин қоидаларини бузганлиги учун 10400 евро миқдорида  жарима тўлашга мажбур, деб хабар берди испан ҳукумати маълумотига асосланган АФР агентлиги. 

28 ёшли Иоахим май ойи охирида Кордовага малака оширишга келган ва бу ерда бир неча “оқшом” тадбирларида қатнашган. Хусусий уйлардан бирида ўтказилган ва 30 кишига яқин одам иштирок этган кечага келган шаҳзода ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Икки кундан кейин унга коронавирус юққанлиги аниқланди. Ўша пайтда Испанияда амалда бўлган қоидаларга кўра, 15 кишидан ортиқ одам бир гуруҳ бўлиб тўпланишига рухсат берилмаган эди.  

Бельгия қироли Филиппнинг жияни сифатида, бу шаҳзода тахтга даъвогарлар орасида ўнинчи ўринда туради.

Жон Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, Испанияда 242 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган. Касаллик оқибатида вафот этганлар сони 27 минг кишидан кўпроқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!