Бельгия ишбилармонлари Хоразмда меҳмонхонлар қуришга жалб этилади

Бельгия ишбилармонлари Хоразмда меҳмонхонлар қуришга жалб этилади

Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Эрманов Бельгия сенатори, парламентлараро ҳамкорлик алоқалари бўйича гуруҳ раиси Алан Дестекс билан учрашди. Бу ҳақда Эрмановнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Учрашув давомида туризм, савдо ва иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, жумладан, бельгиялик ишбилармонларнинг вилоятга сафарини уюштириш, уларни вилоятда меҳмонахоналар қурилиши ва меҳмонхона хизматларини ташкил этиш билан боғлиқ инвестицион лойиҳаларга жалб қилиш таклифлари илгари сурилди.

Шунингдек, бельгиялик ва хоразмлик ишбилармон доира вакиллари бизнес-форумини ўтказиш, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Бельгиядаги тарихий шаҳарлардан бири билан биродарлик муносабатини ўрнатишга келишиб олинди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!