Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган мансабдор шахслар 921 500 сўмгача жарима тўлайди

Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган мансабдор шахслар 921 500 сўмгача жарима тўлайди

Белгиланмаган жойларга турли хилдаги чиқиндиларни ташлаган фуқаролар жаримага тортилади.

“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун мазмунига мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилди.

Унга кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш – фуқароларга 92 150 сўмдан 552 900 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 552 900 сўмдан 921 500 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам такрорланса – фуқароларга 552 900 сўмдан 921 500 сўмгача, мансабдор шахсларга эса – 921 500 сўмдан 1 млн 843 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Manba: turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!