Беларуслар нега "муқаддас халқ"? Лукашенко жавоб берди

Беларуслар нега "муқаддас халқ"? Лукашенко жавоб берди

Беларусь президенти Aлександр Лукашенко мамлакат халқини "муқаддас халқ" деб атади.

"Яқинда поляклар қандай қилиб пандемияга қарши "ёмон" курашаётганимизни кўриб, умуман шифокорларимиз ва ҳамшираларимиз учун барча чекловларни, имтиҳонларни ва синовларни олиб ташладилар. Фақатгина келиб, одамларни қутқаришда ёрдам беринг, дедилар», – деди Лукашенко Бутун Беларус халқ йиғилишида.

“Биз, беларуслар, муқаддас одамлармиз. Биз ҳаммага ёрдам беришга тайёрмиз. Ҳатто бу бизга зарар келтирган тақдирда ҳам. Aммо бизни ҳеч қачон бизга қарши даъват қилишларига йўл қўймаймиз”, – деди Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, беларусларни йигирма аср давомида тиз чўктиришган, улар бундан чарчаган ва энди улар ўз ақлларига таяниб яшайдилар.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда ярим йилдан бери Лукашенконинг истеъфоси ва янги президент сайловлари талаб қилинган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!