Беларусь Республикаси Ўзбекистондан қандай манфаат кутмоқда?

Беларусь Республикаси Ўзбекистондан қандай манфаат кутмоқда?

Миллий матбуот марказида журналистлар учун ташкил этилган брифингда “Халқ сўзи“ газетаси мухбири Омонулла Файзиевнинг мазкур саволига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳром Сотиболдиев жавоб берди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.
Марказий Осиё давлатлари орасидан Ўзбекистон энг аҳолиси кўп бўлган мамлакатдир. Ҳозирда юртимизда катта ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлиб, юртимиз бозори очилмоқда. Энг асосий манфаат миллий бозоримиздан фойда олиш ҳисобланади.

Беларусь Республикаси ҳам ишлаб чиқараётган маҳсулотларини сотиш учун янги бозор қидирмоқда. Мазкур мамлакатнинг ўтган 2017 йилдаги ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқариши 51 миллиард АҚШ доллари миқдорни ташкил этади. Ундан 26 миллиард долларлик маҳсулотни Беларусь давлати четдан сотиб олади. 24 миллиард долларлик маҳсулотни четга экспорт қилади. Мана шу савдо балансидаги фарқ бор йўғи 2 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Уларнинг Ўзбекистон бозоридан ўрин олишга интилаётганлигининг боиси, бизда миллий иқтисодиётимиз янги босқичга кўтарилиши йўлида улкан ислоҳотлар даври бошланди. Мисол учун, тоғ-кон соҳасида Беларусь маҳсулотларини жуда кўп миқдорда сотиб оляпмиз. Жорий йилнинг сўнггига қадар 260 та оғир юк машиналари харид қилиниши режалаштирилган.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!