Беларусь, Қирғизистон ва Қорабоғдаги можаролар Путиннинг обрўсини тўкадими?

Беларусь, Қирғизистон ва Қорабоғдаги можаролар Путиннинг обрўсини тўкадими?

The New York Times'нинг (NYT )тахмин қилишича, бир вақтнинг ўзида Беларусь, Қирғизистон ва Тоғли Қорабоғ инқирози Россиянинг ушбу минтақалардаги аҳамиятига салбий таъсир қилади.

Aмерикалик журналистларнинг фикрига кўра, бу ҳолат Кремлни ҳайратда қолдирди ва "Президент Владимир Путиннинг жаҳон саҳнасидаги уста тактикачи сифатида обрўсига путур етказди".

Таъкидланишича, Россия глобал кучга айланиш учун қилинган кўп йиллик уринишлардан сўнг беқарорликка дучор бўлган.

Нашрнинг таъкидлашича, Беларусь ва Қирғизистон раҳбарлари, Москванинг қўллаб-қувватлашига қарамай, ағдарилиш арафасида эди. Шу билан бирга, Aрманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тоғли Қорабоғдаги можаро "Россияга минтақа билан турли хил алоқаларни ривожлантиришга имкон берган" келишувни бекор қилиши мумкин.

Шу билан бирга, мақолада беқарорликнинг ички омили, хусусан, Хабаровск ўлкасидаги норозилик намойишлари ҳам қайд этилган.

"Россияда пандемия туфайли юзага келган иқтисодий қийинчиликлар жамоатчиликнинг Путиндан норозилигини кучайтирди", деб ёзади NYT.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!