Беларус президенти Украина билан чегаралар ёпилишини маълум қилди

Беларус президенти Украина билан чегаралар ёпилишини маълум қилди

Aлександр Лукашенко бу ҳақда кеча, 2 июль куни хабар берган. Беларус лидери Украина чегарасидан мамлакатга норозилик ҳаракати иштирокчилари учун қуроллар олиб кирилиши мумкинлигидан хавотирда. "Шунинг учун Украина билан чегараларни бутунлай ёпган маъқул", деган у мамлакат мустақиллигига бағишланган йиғилишда.

Лукашенко ғарбликлар унинг ҳукуматини ағдариш тарафдорлари, деб ишонади. У исёнчилар ортида Германия, Литва, Полша, Украина ва AҚСҲ борлигига ишонишини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!