Беларусь олти ойга дон экспортини тақиқлади

Беларусь олти ойга дон экспортини тақиқлади

Беларусь дон экинларини мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш учун қўйилган тақиқни яна олти ойга узайтирди.

“Иловага мувофиқ рўйхат бўйича товарларни ишлаб чиқарилган мамлакатидан қатъи назар, Беларусь Республикасидан ташқарига, хусусан Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларга олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлаш белгилансин”, - дейилади Вазирлар маҳкамаси қарорида.

Экспорти тақиқланган товарлар рўйхатига буғдой, жавдар, арпа, маккажўхори, тариқ, гречка, жўхори каби 19 номдаги дон маҳсулотлари киради.

Фақат халқаро гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида экспорт қилинадиган ёки транзит товарлар бундан мустасно.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!