Беларус Лондондаги элчисини чақириб олади

Беларус Лондондаги элчисини чақириб олади

Белоруссия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Беларус томони Буюк Британиянинг бир қатор нодўстона қадамлари муносабати билан Лондондан ўз элчисини чақириб олади.

Бу ҳақда РИА Новости Беларус ТИВ матбуот котиби Анатолий Глазга таяниб хабар берди.

“Буюк Британия томонидан мунтазам равишда Беларус фуқаролари ва юридик шахсларига максимал даражада зарар етказишга қаратилган бир қатор нодўстона қадамлар муносабати билан мамлакатимизнинг Лондондаги дипломатик миссияси даражасини вақтинчалик ишлар вакилига тушириш тўғрисида қарор қабул қилинди", - деди Глаз.

Шу билан бирга, Глазнинг қўшимча қилишича, элчининг чақириб олиниши Лондон билан алоқа каналларининг ёпилишини англатмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!