Бекхэм Елизавета II билан хайрлашиш учун 12 соат навбатда турди

Бекхэм Елизавета II билан хайрлашиш учун 12 соат навбатда турди

Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм Елизавета II билан хайрлашиш учун тахминан 12 соат навбатда турди, деб хабар бермоқда Sky News.

Собиқ футболчи кутиш вақтини одатдаги британияликлар билан бўлишди. Қайд этилишича, Бекхэм кечга яқин навбатда ўз ўрнини эгаллаган.

Елизавета II нинг дафн маросими 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.

8 сентябрь, пайшанба куни Букингем саройи Буюк Британия қироличаси 96 ёшида вафот этганини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!