Бектемир туманида юз берган ёнғин сабаблари нимада?

Бектемир туманида юз берган ёнғин сабаблари нимада?

Жорий йилнинг 19 август куни тахминан соат 17:00да Бектемир тумани “Олтинтопган” маҳалласи Тошкендий кўчасидаги 57-уй 27-хонадонда электр қуввати юқори кучланиши натижасида қисқа туташув ёнғин содир бўлишига сабаб бўлган.

"Кун" нашрининг хабар беришича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига маълум бўлишича, айнан ёнғин содир бўлган пайтда ушбу хонадонда уй эгалари бўлмаган. Мазкур масалага янада ойдинлик киритиш мақсадида Бектемир туман ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан дастлабки ёнғин сабабларини аниқлаштириш давом этмоқда.

Воқеа тафсилотларига кўра, 57-уй 27-хонадонда (2-қават) содир бўлган ёнғин аста-секин 3-қаватдаги 29-хонадонга, кейин эса 4-қаватнинг 31-хонадонига ўтган. Ундан кейин эса ёнғин мазкур уйнинг том қисмига ўтиб, том қисми тўлиқ ёнғин остида қолган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолатга тезкорлик билан муносабат билдирди. Туман мутасаддилари билан биргаликда ёнғин содир бўлган хонадон эгалари ётоқхоналарга жойлаштирилиб, уларга зарур шароитлар яратилди.  

Шу ернинг ўзида шаҳар хокимлиги ва мутасадди идоралар вакиллари томонидан ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, етказилган моддий зарар рўйхатини шакллантирилди. Ёнғин содир бўлган жойда фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳат етмаганлиги аниқланган.

Бугун 20 август куни, муҳандислик, сектор ва ҳудуд раҳбарлари, шунингдек банк ходимлари, маҳалла , ХУЖМШ ва бошқарув компания  раҳбарларидан иборат махсус штаб тузилди. Улар олдига тезкор равишда етказилган моддий зарарни қоплаш, ёнғин содир бўлган объектни таъмирлаш вазифалари юклатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!