Бектемир Мелиқўзиев мексикалик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

Бектемир Мелиқўзиев мексикалик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) Тошкент вақти билан 15 февраль тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.

Бектемирга профессионал боксдаги бешинчи жангида мексикалик 26 ёшли Оскар Кортес (27-6-0, 14 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг атиги 2 дақиқа-ю 5 сония давом этди. Мелиқўзиев тажрибали рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди. Таъкидлаш ўринли Кортес 2 бора нокдаун ҳолатига тушди ва ҳатто у Бектемирга битта ҳам зарба бера олмади.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиевга профессионал боксдаги бешинчи жангида аслида мексикалик бошқа бир тажрибали боксчи Марко Антонио Перибан (25-5-1, 16 КО) рақиблик қилиши ва Бектемир унга қарши ўзининг WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилиши кўзда тутилганди. Бироқ Перибан жангга бир кун қолганда ўзини ёмон ҳис қилган  ва жангни ўтказа олмаслигини маълум қилган. Қайд этиш жоиз, иккала боксчи ҳам тарозидан ўтиб бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!