Бекободда “Кетти” лақабли хизмат ити ёрдамида 225 000 000 сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари фош этилди

Бекободда “Кетти” лақабли хизмат ити ёрдамида 225 000 000 сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари фош этилди

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамай бундай ҳолатлар ҳали ҳамон учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қисм ходимлари билан ҳамкорликда, “Кетти” лақабли хизмат ити ёрдамида, Тошкент вилояти, Бекобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида Тожикистондан Ўзбекистонга номаълум шахслар томонидан айланма йўллар орқали олиб кирилган тамаки маҳсулотларини фуқаро Б.А. ва фуқаро Х.Т.лар томонидан ташиб кетилаётган 6 дона ҳўжалик қоплари тўхтатиб қолиниб, кўздан кечирилганида умумий қиймати 225 000 000 сўмлик, 9 000 қути “ESSE CHANGE” ва “ESSE Special Gold” номли Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!