Бекобод туманида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқародан пора талаб қилган бош мутахассис ушланди

Бекобод туманида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқародан пора талаб қилган бош мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими ва ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бекобод тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси И.Э. фуқаро Н.га “Ачамайли” МФЙ ҳудудидаги дарё ўзанида жойлашган карьерда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб, фуқаро Ғ.Х. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!