Бекобод шаҳри ва Бектемир туманида тадбиркорларнинг мулкларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Бекобод шаҳри ва Бектемир туманида тадбиркорларнинг мулкларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.А.” МЧЖ муҳандиси Д.З.ни ўзининг моддий жавобгарлигидаги автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмларини сотиб юбориб, тадбиркорнинг жами 214,6 млн сўмлик мулкини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Шу каби, Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.P.” МЧЖга қарашли дорихона филиали ходими Д.Ю. ва бошқалар МЧЖга тегишли жами 1 630 номдаги 176 млн сўмлик дори воситаларини номаълум шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!