Байрутдаги портлашда жароҳатланган Нидерландия элчисининг рафиқаси вафот этди

Байрутдаги портлашда жароҳатланган Нидерландия элчисининг рафиқаси вафот этди

Нидерландиянинг Ливандаги элчисининг рафиқаси Байрутдаги портлаш натижасида олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Шифокорлар 55 ёшли Хедвиг Вальтманс-Мольернинг ҳаёти учун тўрт кун давомида курашишди, аммо жароҳатлари жуда жиддий эди. Элчининг ўзи жабрланмаган”, дейилади хабарда.

Айни пайтда Байрутда 60 киши бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Портлаш оқибатида 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!