Байрутдаги портлаш сабабларини текширишда Интерпол вакиллари ҳам қатнашади

Байрутдаги портлаш сабабларини текширишда Интерпол вакиллари ҳам қатнашади

Ҳалқаро жиноят қидирув ташкилоти – Интерпол вакиллари Байрут портида юз берган портлаш сабабларини аниқлашда иштирок этиш учун Ливанга йўл олди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинди. 

“Интерполнинг бундай ёрдам кўрсатишдаги тажрибаси миллий ҳукумат учун фойдали бўлиши мумкин ва биз Ливан сўраган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз”, – дейди ташкилот раҳбари Юрген Шток.

Байрутда Интерполнинг Ҳодисаларни текшириш гуруҳи мутахассислари иш олиб боради.

Таъкидланишича, Ливан расмийларининг ўзлари Интерпол мутахассисларини таклиф қилишган.. 

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Байрут портида хавфли тарзда сақланган 2750 тонна аммиакли селитранинг портлаши оқибатида 154 киши ҳалок бўлди, 5 мингга яқин киши яраланди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!