Байрутдаги даҳшатли портлашнинг айбдорлари қидирилмоқда

Байрутдаги даҳшатли портлашнинг айбдорлари қидирилмоқда

Ливан Бош вазири Хассан Диябнинг айтишича, Байрут портидаги портлаш 70 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган, фожиа олти йил давомида 2750 тонна аммиакли селитранинг нотўғри сақланиши натижасида юзага келган, дея хабар беради Ливан президент девони твиттердаги саҳифасида.

"Биз ушбу воқеа учун жавобгар шахсларни топгунимизча тинчимаймиз. Албатта, уни жавобгарликка тортамиз ва энг қаттиқ жазо тайинлаймиз. Чунки оғирлиги 2750 тонна бўлган аммиакли селитранинг бир партияси 6 йил давомида омборда бўлган. Фуқаролар хавфсизлигига учун профилактика чоралари кўрилмаган”, — деди бош вазир.

Шу билан бирга, Дияб воқеани текшириш учун комиссия тузишни таклиф қилди, ушбу комиссия 48 соат ичида воқеанинг сабабини ва айбдорларни аниқлаши керак.

Маълумот учун, сешанба куни кечқурун Байрут порт ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, қурбонлар кўп, шаҳар биноларининг ярми шикастланган, касалхоналар тўлиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!