Байрут фожиаси! Ливан ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди

Байрут фожиаси! Ливан ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди

10-август, душанба куни Ливан Вазирлар Маҳкамаси мажлис якунига кўра истеъфога чиқишини маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.

"Ливан Бош вазири Ҳасан Диаб тез орада бутун ҳукуматимизнинг истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилади", деди соғлиқни сақлаш вазири Ҳамад Ҳасан ҳукумат йиғилишидан кейин.

Таъкидлаш жоизки, илгари бир нечта вазирлар кетма-кет истеъфога чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, 4-август, сешанба куни Байрутда (Ливан) кучли портлаш юзлаб одамларнинг умрига зомин бўлди, яна бир неча минг киши жабрланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!