Байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан ярим марафон ўтказилди

Байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан ярим марафон ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан “Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз” шиори остида ярим марафон ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигини кенг нишонлаш, давлат рамзларига нисбатан ҳурмат туйғуларини янада юксалтириш, “Бешта муҳим ташаббус” доирасида тизимда амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортни оммалаштириш мақсадида ўтказилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросими Тошкент шаҳрининг Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасида ташкил этилиб, шу ернинг ўзида марафонга старт берилди. Марафон иштирокчилари “Ҳумо Арена” муз саройи майдонида кутиб олинди ҳамда ғолиблар тақдирланди.

-Ушбу спорт беллашувида ғолиб бўлганимдан хурсандман --- дейди Ички ишлар вазирлиги академияси курсанти Моҳинур Ғозиева. --- Ушбу тадбирнинг давлатимиз байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилаётганининг аҳамияти катта. Зеро, мустақиллигимиз, миллий ғуруримиз тимсоли бўлган ушбу давлат рамзи ҳар биримизни юксак марралар сари руҳлантиради.

Тадбирнинг иккинчи қисми Ички ишлар вазирлигининг ансамбли ҳамда машҳур санъаткорлар иштирокидаги гала-концерт соат 16:00да “Ҳумо Арена” муз саройининг кўча майдонида бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, “Ҳумо Арена” муз саройининг кўча майдонида Ички ишлар вазирлиги томонидан мазкур тадбирга бағишланган китобхонлар сайли ва идоравий махсус техника воситаларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Manba: xs. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!