Байналминалда қоида бузган яна 5 нафар ҳайдовчи жаримага тортилди - ИИББ
6 август куни Тошкент шаҳрининг Байналминал кўчасида қарама-қарши йўналишга чиққан ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилгани ва босқичма-босқич уларнинг барчасига нисбатан чора кўрилиши ҳақида хабар берилганди.
ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча яна 5 нафар қоидабузарга ЙҲҚнинг 65-бандига кўра баённомалар расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик кодексининг тегишли моддасига кўра ушбу қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи ЭКИХнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилади.
Manba: kun.uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).