Байден Хитойни жиддий огоҳлантирди

Байден Хитойни жиддий огоҳлантирди

AҚШ президенти Жо Байден инсон ҳуқуқларини бузиш  Хитой учун оғир оқибатларга олиб келишини ваъда қилди. Aмерика раҳбари бу ҳақда сайловчилар билан учрашув пайтида айтиб ўтди, деб хабар беради CNN.

Бу ҳаракатлар учун ХХРга нисбатан жиддий чоралар кўриладими ёки йўқми, деган саволга Байден Хитой ўз қарорлари туфайли оғир оқибатларга дучор бўлишини айтди. Президент ХХР раиси Си Цзиньпиннинг бундан хабардорлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, у Хитой раҳбарини узоқ вақтдан бери билган ва унга инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида бир неча бор айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!