Байден туфайли Россия делегацияси самолёти бир соатга кечикди

Байден туфайли Россия делегацияси самолёти бир соатга кечикди

Женевада АҚШ ва Россия президентларининг саммитига йўл олаётган Россия делегацияси ва журналистлар бўлган самолёт бир соат ушлаб турилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Стюардесса самолёт тўхтаб туриш жойига жойлаштирилганини маълум қилди. Ўша пайтга келиб, ҳукумат самолёти аллақачон Швейцарияга учиб кетган, аммо у Женева кўли бўйлаб айланиб ўтиши керак эди. Кечикиш АҚШ президенти Жо Байденнинг келиши билан боғлиқ.

Россия президенти Владимир Путин музокаралар куни Америка етакчиси билан саммит учун Женевага боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!