Байден Россияни Ғарб давлатлари орасига нифоқ солишга уринишда айблади

Байден Россияни Ғарб давлатлари орасига нифоқ солишга уринишда айблади

АҚШ президенти шу билан бирга, дунё совуқ урушга ўхшаш вазиятга қайтишини хоҳламаслигини айтди.

Россия Ғарб давлатларининг бирлигини бузишга уринмоқда, чунки у шу йўл билан ўз мақсадларига осон эришади, деди АҚШ президенти Жо Байден.

"Россия ЕИ ва НАТОни кучсизлантиришга уринаётганини ҳамма билади... Чунки унга бирлашган трансатлантик ҳамжамияти билан музокара олиб боришдан кўра алоҳида давлатларни қўрқитиш осонроқ", - деди у хавфсизлик бўйича Мюнҳен конференциясида.

"Шу боис Европа ва АҚШ Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши жуда муҳим", - дея қўшимча қилди АҚШ президенти.

Байден шу билан бирга, дунё совуқ урушга ўхшаш вазиятга қайтишини хоҳламаслигини айтди.

"Биз барчанинг ўз тараққиёт йўлини куч ишлатиш таҳдидига дуч келмасдан эркин белгилай олишини истаймиз. Биз блоклар ўртасида совуқ урушга хос қарама-қаршиликларга қайтмаслигимиз лозим", - деди Жо Байден.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!