Байден Россияга қандай муомала қилишини айтди

Байден Россияга қандай муомала қилишини айтди

AҚШ президенти Жо Байден Россия билан барча муаммоли масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

Aмерика раҳбари таъкидлаганидек, Россия билан стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномани узайтириш масаласида ҳамкорлик қилиш мумкин, чунки бу, бошқа нарсалар қатори, AҚШ манфаатларига тўғри келади.

Маълумот учун, ушбу шартнома 2010 йилда Россия ва AҚШнинг ўша пайтдаги президентлари – Дмитрий Медведев ва Барак Обама томонидан имзоланган. Шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил февралда тугайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!