Байден Россия бўйича мутахассисга лавозим таклиф қилди

Байден Россия бўйича мутахассисга лавозим таклиф қилди

AҚШ президенти Жо Байден AҚШ-Россия жамғармаси бош директори Селесте Уоландерни мудофаа вазирининг халқаро хавфсизлик бўйича ёрдамчиси лавозимига номзодини илгари сурди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилган.

Жамғармани бошқаришдан олдин Уоландер AҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг маъмуриятида Россия йўналиши бўйича Оқ уйда Миллий хавфсизлик кенгашида бўлган. Бундан ташқари, у Европа ва Евроосиё хавфсизлиги, шунингдек Россия мудофаа стратегияси бўйича 80 дан ортиқ материалларни нашр этди. Энди Уоландернинг номзоди Сенат томонидан тасдиқланиши керак.

Aввалроқ AҚШ Россия билан стратегик барқарорлик бўйича диалог бошланиш вақтини эълон қилганди. Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг таъкидлашича, бу келгуси ҳафталарда бошланади. Вакилнинг таъкидлашича, музокаралар Женевада президентлар Жо Байден ва Владимир Путиннинг учрашувида бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!