Байден қочқинларни қабул қилиш лимитини икки бараварга оширди

Байден қочқинларни қабул қилиш лимитини икки бараварга оширди

АҚШ президенти Жо Байден 2022 молиявий йилида қочқинларни қабул қилиш чегарасини икки баравар ошириб, бу кўрсаткич 125 минг кишини ташкил этишини маълум қилган.

Бу ҳақда Оқ уй расмий сайти хабар бермоқда.

"Мен ўз ваколатимдан келиб чиқиб, қуйидаги ҳаракатларга рухсат бераман: 2022 молиявий йилида АҚШга қочқинларни қабул қилиш чегарасини 125 минг кишига етказилади ҳамда бу инсонпарварлик ёки бошқа ҳолларда миллий манфаат нуқтаи назаридан асосланади", деди Жо Байден.

Бунгача қочқинларни қабул қилиш чегараси 62,500 киши этиб белгиланган эди.

Олдинроқ ўтказилган сўровда америкаликларнинг ярми президент Жо Байден фаолиятини маъқуллаши маълум бўлган эди.

Тадқиқот муаллифлари Байденнинг рейтингини тушиб кетишини АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқилиши, Техасдаги қочқинлар билан боғлиқ инқироз ва коронавирус эпидемияси туфайли вазиятнинг ёмонлашувига боғлашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!