Байден COVID-19га қарши эмланган америкаликларга юз доллардан беришни таклиф этди

Байден COVID-19га қарши эмланган америкаликларга юз доллардан беришни таклиф этди

АҚШ президенти Жо Байден америкаликларга коронавирусга қарши вакцина олиши учун олдиндан юз доллар беришни таклиф этди, деб хабар бермоқда АҚШ молия вазирлиги.
"Бугун президент штатлар ва ҳудудлар ҳамда маҳаллий ҳокимиятларни яна қайта вакцина олган фуқароларга қўшимча рағбат тарзида 100 доллардан тўлашга чақирди. Бундан кўзланган мақсад мамлакатда эмланиш даражасини ошириш, жамиятни ва одамлар ҳаётини ҳимоя қилишдан иборат. Молия вазирлиги маҳаллий ҳокимиятларга ушбу масалада техник ёрдам кўрсатишга тайёр", - дейилади молия вазирлиги тарқатган баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!