Байден: "Бозор қоидаларини Хитой тузмаслиги керак"

Байден: "Бозор қоидаларини Хитой тузмаслиги керак"

АҚШ президенти Жо Байден "бозор демократиялари" 21-асрда глобал савдо ва технология қоидаларини белгилаши керак деб ҳисоблайди. У бу қоидаларни Хитой ишлаб чиқмаслиги кераклигини айтди.

“Брюсселда мен Европа Комиссияси ва Европа Кенгаши раҳбарлари билан учрашиб, АҚШ ва Европа глобал муаммоларда қандай қилиб яқин ҳамкорлик қилиши мумкинлигини муҳокама қиламан. Биз "бозор демократиялари"нинг 21-аср савдо ва технологияси қоидаларини қандай қилиб ишлаб чиқишга эътибор қаратамиз. Буни Хитой қилмаслиги керак. Биз бирлашган, эркин ва тинч Европани яратишга интилишда давом этамиз”, - дейилади Байденнинг The Washington Post'даги мақоласида.

Европада бўлиб ўтган учрашувда Америка Қўшма Штатлари президенти қийинчиликларга қарши туриш имкониятларини намойиш қилмоқчи. Улар орасида пандемия, иқлим инқирози, Россия ва Хитойнинг фаоллиги бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!