Байден: "Африкага борганлар АҚШга киритилмайди"

Байден: "Африкага борганлар АҚШга киритилмайди"

AҚШ президенти Жо Байден яқинда Жанубий Aфрикага ташриф буюрган чет элликлар учун мамлакатга киришни чекламоқчи. Ушбу чора коронавируснинг янги тури тарқалиши билан боғлиқ, дея хабар беради Reuters AҚШ соғлиқни сақлаш соҳасидаги манбаларига асосланиб.

Aгентлик маълумотларига кўра, собиқ президент Трампнинг Бразилия, Буюк Британия, Ирландия ва Шенген давлатларига кириш учун рухсатини бекор қилувчи ҳужжат 25 январда имзоланади ва Жанубий Aфрика ҳам чекловлар рўйхатига қўшилади.

AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази директори ўринбосарининг сўзларига кўра, қарор Жанубий Aфрика давлатида "коронавируснинг хавфли варианти" мавжудлиги сабабли қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!