Байден Афғонистонга қанча пул сарфланганини айтди

Байден Афғонистонга қанча пул сарфланганини айтди

Америка Қўшма Штатлари Афғонистонга давлат қуриш учун эмас, балки бу мамлакатда 11 сентябрь воқеалари учун жавобгар шахслар борлиги сабаб ўз қўшинларини киритган, деди Президент Жо Байден қўшинларни олиб чиқиб кетишга бағишланган матбуот анжуманида.

“Бизнинг Афғонистондаги миссиямиз 31 августда ниҳоясига етади. Ҳарбий нуқтаи-назардан қараса ҳозирги кунга келиб толиблар 2001 йилдан буён энг кучли мавқега эга. Агар биз у ерда қолсак, жиддийроқ ҳужумларга учраймиз”, деди Байден.

У 20 йил ўтиб бу мамлакатда қолиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаслигини таъкидлади.

“Сиз яна қанча америкалик йигит ва қизлар ҳаётини таваккал қилишга тайёрсиз? Уларни яна қанча вақт у ерда қолдирмоқчисиз? 20 йил олдин уларнинг ота-оналари борган эди. Энди сиз уларни набираларини ҳам у ерга юбормоқчимисиз? Фарзандингизни юборасизми?

Ўтган 20 йил ичида минглаб аскарлар жароҳатлар, мисли кўрилмаган руҳий касалликлар билан уйларига қайтдилар, 20 722 нафар аскар жароҳат олди, Афғонистон Миллий хавфсизлик ва мудофаа кучларини тайёрлаш ва жиҳозлаш учун 1 триллион доллар сарфланди, 2448 ҳарбий ҳалок бўлди. Мен янги авлодни бошқа муҳим ва керакли натижага эришиш мумкинлигини тахмин қилмасдан Афғонистондаги урушга юбормайман", деди Байден


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!