Бахтсиз ҳодиса сабаб 2 яшар қизалоқ онасидан айрилди

Бахтсиз ҳодиса сабаб 2 яшар қизалоқ онасидан айрилди

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи А.Р. ўзининг Lacetti русумли автомашинасини “Отаюрт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 933-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган М.Ғ. бошқарувидаги “Камаз-53215” русумли юк кўтариш автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
 
ЙТҲ натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
ЙТҲ жабрланувчилари – Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси, унинг 5 нафар йўловчилари (улардан 2 нафари она ва бола) жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
 
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчилардан бири – 2 ёшли қизалоқнинг онаси О.С. вафот этган.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!