Бастакор Бобур Умаров 42 ёшида вафот этди

Бастакор Бобур Умаров 42 ёшида вафот этди

Бу ҳақда "Замон.уз" хабар бермоқда.

Бобур Умаров пневмониядан вафот этди. Оиласи, икки нафар ўғли бор эди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, илоҳим. Жуда яхши инсон эди. Ўзбек шоу-бизнесида деярли барча санъаткорларга энг оммалашган хит тароналарни Бобур Умаров ёзиб берган, деб ёзади хонанда СанЖай.

Бобур Умаров 1979 йилнинг 30 июн куни Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Бобур Умаров ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан Шоҳрух репернинг “Хато”, “Ёроней” ва яна кўплаб қўшиқларини, “Манго” гуруҳининг “Писта”, “Лайли-лайли”, Шаҳло Aҳмедованинг “Керакмас” каби оммалашган қўшиқларининг муаллифи ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!