"Барселона" яқин кунларда "Челси" ҳимоячиси билан шартнома имзолайди

"Барселона" яқин кунларда "Челси" ҳимоячиси билан шартнома имзолайди

"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо "Барселона"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Николо Скира ижтимоий тармоғида хабар берди.

Испаниялик футболчи "Барселона" билан 2025 йилгача шартнома имзолаши кутилмоқда. Музокаралар якуний босқичда.

31 ёшли Маркос Алонсо ўтган мавсумда лондонликлар сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!