«Барселона»нинг яна икки нафар футболчиси «Эвертон»га ўтди

«Барселона»нинг яна икки нафар футболчиси «Эвертон»га ўтди

«Барселона» ҳимоячиси Йерри Мина ва яримҳимоячиси Андре Гомешнинг «Эвертон»га ўтишлари деярли аниқ бўлиб улгурди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчилар Каталониядаги клиникалардан бирида тиббий кўрикдан ўтиб бўлишган. Яқин соатларда трансферлар ҳақида расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Манбада айтилишича, «Барселона» 23 ёшли колумбиялик футболчиси юзасидан «МЮ»дан таклиф бўлишини имкон қадар охиригача кутган, бироқ манчестерликлардан дарак бўлмаган.

Мина, миш-мишларга қараганда, 30-35 миллион евро эвазига «Эвертон»га ўтмоқда. Гомеш эса бир йилга ижарага берилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу трансферлар ойнасида «Барса»дан Люка Динь 20 миллион евро эвазига мерсисайдликлар сафига ўтди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!