"Барселона" ҳужумчиси жамоани текинга тарк этади

"Барселона" ҳужумчиси жамоани текинга тарк этади

"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай "Ювентус"га текинга ўтади, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Каталонияликлар 28 ёшли ҳужумчи учун ҳеч қандай маблағ олишмайди. Аммо клуб футболчи билан шартнома бекор қилингани учун товон пули ҳам тўламайди.

Аввалроқ, "Ювентус" "Барселона" ҳужумчиси билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Депайнинг маоши бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 5 миллион еврони ташкил қилади.

Мемфис ўтган мавсумда "Барселона" сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Депайнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!