"Барселона" ҳужумчиси "Челси"га ўтишга тайёр

"Барселона" ҳужумчиси "Челси"га ўтишга тайёр

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Челси" "Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг ўзи Англияга қайтиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр, аммо ҳаммаси келишувнинг молиявий шартларига боғлиқ бўлади. Ҳозирча “Барселона” Лондон клубидан расмий таклиф олмаган.

33 ёшли Обамеянг 2022 йилнинг қишида "Арсенал"дан "Барселона"га кўчиб ўтганди. Аввалроқ Лондон клуби габонлик билан шартномани бекор қилганди.

Ўшандан бери у каталонияликлар сафида 23 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!