"Барселона" ҳужумчиси билан шартномани бекор қилишга ҳаракат қилмоқда

"Барселона" ҳужумчиси билан шартномани бекор қилишга ҳаракат қилмоқда

"Барселона" футболчининг бошқа жамоалар билан музокара қилишдан бош тортгани учун ҳужумчи Мартин Брейтуэйт билан шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

31 ёшли даниялик бошқа клублар билан музокаралар олиб боришдан бош тортмоқда.

"Барселона" томонларнинг ўзаро келишувига кўра футболчини сотишни ёки у билан шартномани бекор қилишни режалаштирган.

Бундан ташқари, клуб Брейтуэйтга "Барселона"га товон тўламасдан исталган жамоа билан музокаралар олиб бориш имкониятини беришга тайёр эди, аммо Мартин ҳамма таклифни рад этди. Каталония клуби бу хатти-ҳаракатидан норози ва футболчи билан шартномани бир томонлама бекор қилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!