"Барселона" ҳужумчиси билан шартномани бекор қилиш борасида музокара олиб бормоқда

"Барселона" ҳужумчиси билан шартномани бекор қилиш борасида музокара олиб бормоқда

Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ҳужумчи Мемфис Депайнинг адвокатлари "Барселона" билан шартномани бекор қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

28 ёшли футболчи жамоани тарк этмоқчи. "Барса" ҳам футболчи билан хайрлашишга тайёр, аммо клуб футболчини сотиш орқали 20 миллион евро ишлаб олмоқчи, бу эса потенциал харидорларни қўрқитмоқда.

Ўтган мавсумда Мемфис испан клуби сафида барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Депайнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг ўзи "кўк-анорранглилар" лагерига Франциянинг "Лион" клубидан кўчиб ўтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!