"Барселона" футболчиси коронавирусга чалинди

"Барселона" футболчиси коронавирусга чалинди

«Барселона» яримҳимоячиси Серхи Робертода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Футболчида касаллик аломатлари йўқ, аммо у изоляцияга олинган

Эслатиб ўтамиз, Роберто Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган «Атлетико»га (0:1) қарши баҳсда  ўнг сон мушакларидан жароҳат олган ва ҳозирда тикланишни давом эттирмоқда. 

28 ёшли яримҳимоячи бу мавсумда каталонияликлар сафида 10та ўйин ўтказиб, 1та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!