Барнаулда одамлар самолёт трапидан қулаб тушишди – видео

Барнаулда одамлар самолёт трапидан қулаб тушишди – видео

Россиянинг Барнаул шаҳрида олти нафар йўловчи аэропортда самолёт трапидан қулаб тушди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 07:30да Титов Г.С. номидаги Барнаул халқаро аэропортида йўловчиларнинг Уральские авиалинии ҳаво йўллари компаниясининг Барнаул-Москва рейсига миниш чоғида содир бўлган.

Олти нафар йўловчи жароҳат олган, улардан тўрт нафари Барнаул шаҳар 1-сон шифохонасига ётқизилган.

Истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатиш ҳолати юзасидан (Россия ЖК 238-м. 1-қ.) жиноий иш қўзғатилди , - дейилади хабарда.

Хабарда ёзилишича, йўловчилар қулаб трап 2018 йил октябрь ойида текширувдан ўтказилган ва унинг носозлиги тўғрисида бирор маълумот келтирилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!