Барча ҳокимлар, “каттакон”лар ўқисин!
Жаҳонгир Ортиқхўжаев қачон “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат” бўлишини кўрсатиб қўйди. Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев коррупция борасида барчани огоҳлантирди:
«Ҳокимликлар, айёр ўйинлар қилишни бас қилинг! Яна бир бор огоҳлантираман. Ер берилиши шаффоф ва коррупциясиз бўлиши керак. Менга ва командамга пора керакмас. Ёки Президентимизни тушуниб, елкама-елка ёнида туриб, катта мақсадимизга бирга эришамиз, халқни рози қиламиз, ёрқин келажагимизни яратамиз ёки йўқ бўламиз».
Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров шаҳар ҳокимини барчага ўрнак қилиб кўрсатди:
«Ҳар бир раҳбар шундай фикрласа, бизни ҳеч ким тўхтатолмайди!»
Биз нима дердик, депутат ва ҳокимнинг сўзаларидан сўз ясаймиз:
− Ҳар бир раҳбар шундай фикрламаса – йўқ бўлсин!
Барча ҳокимларга мурожаат қилмоқчиман, қани нечта ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевдек мард бўлиб, мана шу сўзларни айта олади:
− Менга ва командамга пора керак эмас!
Каримберди Тўрамурод,
Fayzbog.uz