Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган нақд пулларни ўзлаштирган “шоввозлар”га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган нақд пулларни ўзлаштирган “шоввозлар”га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан АТ “Халқ банки” Чилонзор филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг хизмат кўрсатиш қурилмалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Ж.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, филиалнинг тумандаги 18 та банкоматларидан 7 ой давомида жами 2,3 млрд сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!