Бангладеш ва Мьянма роҳинжадаги қочқинларни репатриация қилишни режалаштирмоқда; БМТ шошилмаслик чақирмоқда

Бангладеш ва Мьянма роҳинжадаги қочқинларни репатриация қилишни режалаштирмоқда; БМТ шошилмаслик чақирмоқда

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича эксперти Янгха Ли, роҳинжани Бангладешдан Мянмага кўчириш режаларини бекор қилишни талаб қилди- дея хабар берилади БМТ Янгиликлари.

Унинг сўзларига кўра, Бангладешда бошпана топган, мислсиз даражада ваҳшийликларни бошидан ўтказган қочқинлар, уларни ортига қайтаришларидан қўрқиб яшамоқдалар. Экспертларнинг таъкидлашича, Мьянма ҳукумати роҳинжаларни қочишга мажбур қилган, аввалгидай вазиятга тушиб қолмасликларига кафолат бермаган.

"Мянма ҳукумати роҳинжаларнинг ўз уйларига қайтишига, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга ва уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилишга шароит яратишга қаратилган аниқ ва равшан бўлган чораларни қўллаётганлигини кўрмаяпман", - дейди Мьянмадаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи Янгхи Ли .

2017-йил декабрь ойида Бангладеш ва Мьянма ҳукуматлари ноябрь ойининг ўрталарида рохинжа мусулмонларини ўз ватанларига кўчирилиши ҳақида келишиб олган эдилар. Экспертнинг сўзларига кўра, Бангладешнинг чегара ҳудудида бўлган Кокс Базорда нажот топишган одамлар, улар қайтаирладиганлар рўйхатида бўлишидан қўрқишмоқда.

Махсус маърузачи бир неча бор таъкидлаганидек, инқирознинг туб сабаблари бартараф этилгунга қадар, репатриация қилиш эрта бўлади. "2016 ва 2017-йилларда роҳинжа мусулмонлари, хавфсизлик кучлари томонидан кўрсатилган ваҳший зўравонликни бошидан кечирган, бунинг учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган, бироқ бундан бир неча ўн йиллар давомида ҳам улар дискриминация ва таъқибга дучор бўлиб келганлар", - дея хотирлайди Янгхи Ли.

Роҳинжа мусулмон озчиликлари яшайдиган Ракхайн штатида зўравонликларнинг янги тўлқини, улар орасидаги жангариларнинг бир нечта полиция постларига ҳужум қилганларидан сўнг бошланган эди. Бунга жавобан хавфсизлик кучлари зўравонлик кампаниясини бошладилар: тинч фуқаролар ўлдирилди, қийноққа солинди, зўрланди, ўз уйларида ёқиб юборилди ва бутун қишлоқларга бутунлай ўт қўйилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотида бу жиноятлар этник тозалаш ва геноцид деб эътироф этилди. Халқаро Жиноят Суди содир этилган жиноятлар бўйича дастлабки терговни бошладилар. "Тозалаш" дан қочиб, 700 мингга яқин инсон, қўшни Бангладешга қочиб кетди.

Янгхи Ли, роҳинжалар қочган жойларни қайта тиклаш билан шуғулланганлигини таъкидлаб ўтган, аммо, унинг фикрича, ортга қайтган қочқинлар учун инфратузилмани яратиш бу муаммони ҳал қилмайди. "Роҳинжаларни ҳозирги ҳолатида, яна қувғинлик қурбони бўлиши мумкин бўлган жойга кўчириш халқаро ҳуқуқнинг бузилишига олиб келиши мумкин", дейди эксперт.

Июнь ойида Мьянма ҳукумати, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Бошқармаси (ҚББ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) роҳинжа мусулмонларини мамлакатга қайтариш учун шартлар ҳақида битим туздилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмийлари ўз ватанларига қайтиб боришни истаган қочоқларнинг хавфсизлигини ва ўз ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари кераклигини талаб қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таъкидлаганидек, учта асосий йўналишда: Ракҳайн штатига гуманитар ходимларга киришни таъминлаш, умумий ҳаракат эркинлигини таъминлаш ва инқирозга олиб келган асосий масалаларни ҳал этиш, шу жумладан, ҳуқуқи бўлган шахсларга фуқароликни бериш каби жиддий чораларни кўриши зарур.

Бу роҳинжа ва Ракҳайн штатида қолган бошқа жамоалар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш чораларини амалга ошириш имконини беради. БМТ ходимлари ушбу шартнома шартларига мувофиқ, рохинжа мусумлонларини қайтариш учун қандай тайёргарлик олиб борилаётганини текшириш учун ўша жойга боришга тайёр.

Янгхи Ли, Мьянма ва Бангладеш ҳукуматларини рохинжа мусулмонларини қайтариш бўйича чораларни кўришга шошилмасликка чақириб, балки қочқинларни ҳимоя қилиш учун инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларини ва халқаро қонунлар талаб қилганидек, қочқинларни ҳимоя қилишни таклиф қилди.

Manba: ufq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!