Балиқчиликда янги давр: тадбиркорлар учун субсидиялар, электрон аукцион ва янги имкониятлар
Президент Ш.Мирзиёевнинг “Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан 2026–2027 йиллар балиқчилик соҳасида устувор давр этиб белгиланди.
📌Фармонга кўра:
👀 балиқ етиштириш ҳажми 500 минг тоннага, совуқ сув балиқчилиги эса 20 минг тоннага етказилади;
👀 Балиқчиликни ривожлантириш маркази ҳамда уни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади;
👀 2027 йилдан сув омборлари ва табиий сув ҳавзалари очиқ электрон аукцион орқали ижарага берилади;
👀 тадбиркорларга қуёш панеллари, аэраторлар, наслли она балиқлар импорти, ёпиқ сув айланиш тизимлари (УЗВ) ҳамда омухта ем ишлаб чиқариш ускуналари учун субсидиялар ва компенсациялар ажратилади;
👀 балиқчилик хўжаликлари учун қисқа муддатли ўқув курслари йўлга қўйилиб, хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
❗️ Ушбу ислоҳотлар балиқчиликни замонавий, рақобатбардош ва юқори самарадорликка эга тармоққа айлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолини сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади.
