Баландликни яхши кўрадиганлар учун – экстремал томоша майдонлари

Баландликни яхши кўрадиганлар учун – экстремал томоша майдонлари

Энг баланд қояга кўтарилиш, парашютдан сакраш иштиёқмандлари нафақат адреналиннинг юқори даражаси ҳақида, балки кишини ҳайратга соладиган тасвирлар билан ҳам ўртоқлашадилар. Баландликни яхши кўрадиганлар ва ғаройиб селфи олиш орзусида бўлганлар учун махсус томоша майдонлари қурилган.

Хитой

Фото: Getty Images

Хитойликларнинг одамнинг кичик эҳтиёжларини ҳам топа олиш қобилияти кишини ҳайратга солади. Ўткир ҳис-туйғуларни кучайтириш учун ҳам бу мамлакатда имкониятлар мавжуд. Тоғларда жуда ингичка йўлаклар бор. Кўприклар эса энг чуқур жарликлар устида осилиб туради, бунга қўшимча тарзда кузатиш учун шишадан ишланган шаффоф майдончалар қурилган.

Фото: Getty Images

Шишали осмон йўлаги -  «The Glass Sky Walk» алоҳида ажралиб туради. Уни яна “Ҳаракатдаги аждарҳо” деб ҳам аташади.

Фото: Getty Images

Хунань провинциясида жойлашган тоққа отланганда Тяньмэнь тоғи бўйлаб қурилган шишали кўприкка таклиф қилишади. Эни 1,5 метрли томоша майдони 1,5 км баландликда “осилиб туради”.

Фото: Depositphotos

The Glass Sky Walk’да туриб, манзарадан завқ олмаслик мушкул. Бироқ айрим сайёҳлар кўприкнинг шишадан ишланган қисмидан тезроқ ўтиб, қояга яқинроқ келишга ҳаракат қилишади.

Хитойнинг яна бир баланд иншооти “Юзта аждарҳо лифти”га тўрт соатлик навбатни кўриб, “асабларини қитиқлаш истагида бўлганлар” сони камаймаётганлигини кўриш мумкин. Икки қаватли кабиналар ёрдамида одамлар гуруҳи 300 метрдан ортиқ баландликка кўтарилади. Якуний нуқтага кўтарилиш вақтида атрофдаги манзарани кузатишингиз мумкин.

АҚШ

Фото: Grand Canyon West

Гранд-Каньондаги манзаранинг ўзи кишини ҳайратга солади. Бироқ у билан яқиндан танишиш, аниқроғи табиат ижодкорлигининг ғаройиб кенгликларига тўлиқ сингиш учун унинг устида шишадан томоша майдончаси қурилган.

Фото: Grand Canyon West

Деярли бир ярим километр баландликда водий узра 20 метрга чўзилган ярим шар шаклидаги шаффоф кўприк осилиб туради. Манзара боғни томоша қилиш имконини беради, бироқ адреналинни оширишга ҳам мажбур қилади.

Малайзия

Фото: Getty Images

Ганунг тоғлари ва Лангкави ороли ўртасидаги жарликдан ўтган кўприкни аттракционга ўхшатиш мумкин: уни ягона металл тиргакка бириктирилган 8 та тросслар ушлаб туради.

Кучли шамол вақтида кўприк бироз силкинади, бу эса бош айланиши эффектини кучайтиради.

Фото: Getty Images

Иншоот ҳар икки томонда учбурчак томоша майдонлари жойлашган ярим доира шаклида. У 2005 йилда Footbridge халқаро мукофотига лойиқ деб топилган.

Швейцария

Фото: Titlis Cliff Walk

Европада кучли ҳисларни излайдиган сайёҳларни жалб этувчи жойлар бор. Бунинг учун Швейцарияга бориш керак.

Энгельберг тоғ-чанғи курорти Альп тоғларида қурилган юз метрли кўприк бўйлаб сайрни таклиф этади. У 3 минг метр баландликда жойлашган. Агар тиззадаги титраш ва танадаги қўрқувга эътибор бермасангиз, Альп жозибасидан завқланишингиз мумкин.

Фото: Titlis Cliff Walk

Кўприкка бориш учун музхона орқали ўтиш жойини кезиш мумкин. Бу эса кишида катта таассурот уйғотади.

Германия

Фото: Getty Images

Альп тоғлари бир неча мамлакат, жумладан Германияни ҳам қамраб олган. Альпшпитц қоясининг баландлиги 2,6 минг метр.

Фото: Getty Images

Унинг экстремал томоша майдони – узунлиги 24 метр ва эни 3 метрли балкон кўринишидаги бўртиқ жойлар. Уларнинг устига чиққач, ўзингизни булутлар устида юргандек ҳис этасиз.

Manba: xabardor. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!