«Баҳс» қисқа метражли фильми Япониядаги ISCA халқаро кинофестивалининг Гран-при мукофотига сазовор бўлди

«Баҳс» қисқа метражли фильми Япониядаги ISCA халқаро кинофестивалининг Гран-при мукофотига сазовор бўлди

Кинематография агентлиги буюртмасига асосан "Ёшлик" киностудияси томонидан суратга олинган «Баҳс» қисқа метражли фильми Японияда бўлиб ўтган ISCA халқаро фестивалининг Гран-при мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Гулнора Иванова, оператор Абдулазиз Асатуллаев, постановкачи рассом Беҳзод Алимардонов, бастакор Марат Шункар, гример Мавжуда Ёқубова, картина директори Шариф Қосимбоев.

Фильм аҳмоқона тортишув ҳақида ҳикоя қилади. Баъзида инсолар ҳақлигини исботлашга уриниб, ўз яқинларини қандай хафа қилиб қўйганликларини билмай қоладилар. Эришилган бугунги ғалаба ҳаёт сарҳисоб қилинганидан кейин ўз қийматини йўқотади. Фильмнинг асосий ғояси шундаки, яқин инсонлар шубҳали ғалабалардан кўра муҳимроқдир.

«Бахс» драмасида бош ролларни Ўлмасжон Сориев, Мадина Одилова, Маҳмуд Исмоилов, Малика Ибрагимова, Азамат Хасанбоев, Шуҳрат Хўжаев иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!